Ассалому алайкум! Ҳозирда яхна ичимлик ишлаб чиқарувчи компаниялар маҳсулот тезроқ сотилиши харидорларни қизиқтириш учун ютуқли акциялар ўтгазлаяпди, яъни ичилган сув идишни қопқоғида ҳарифлар бўлади шу ҳарифларни бирлаштириб мисол учун “Телевизор“ деб сўз тузсангиз акцияда телевизор ютиб олиш мумкин. Саволим: шуки бу ютуқни олиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Мукофот бир томондан тикилгани учун ҳамда шу мукофотни деб маҳсулотнинг нархига қўшилмаса жоиз. Валлоҳу аълам!