Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таровеҳ

09:15 / 30.06.2015 | ulinar | 2961

Ассаламу алайкум! Таровеҳ намозида хатм Қуръонни имом китобга қараб ўқиши мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мазҳабимизда имом намозда Қуръонга қараб қироат қилиши намозни бузади.
9. Мусҳафга қараб қироат қилиш.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг наздида Мусҳафга қараб қироат қилган намозхоннинг намози бузилади. Чунки бу иш кўп амалга қўшилади.
Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимонинг наздида Мусҳафга қараб қироат қилган намозхоннинг намози бузилмайди, чунки намоз ҳам, қироат ҳам ибодатдир. Аммо бу иш аҳли китобнинг иши бўлгани учун макруҳ бўлади.
Мактубга назар солиб, ундаги маънони англаса, намози бузилмайди.(“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat