Ассалому алайкум! Уйимдагилар менга институтда ўқиган доктор қиз олиб беришмоқчи. Мен ҳўп дедим, силарга қарайди, касал бўп қоселар дедим. Аввало касал бўлишмасин, лекин мен хотинимни ишлаттирмиман шифохонада. У ерда номаҳрам эркаклар бор, мен хотиним учун жавобгарман десам бу гапларни қаердан олдинг ишлайди барбир дейишди. Нимага бўмасам шунча аёл ишлаб юрибдию дейишди. Мен қандай йўл тутишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Аёлларнинг ишлаши жоиз. Фақат шаръий доирада ишлаши жоиз. Эркаклар билан ош қатиқ бўлиб ишлашлари жоиз эмас. Зарурат юзасидан эркак киши билан мулоқотда бўлиши жоиз. Валлоҳу аълам!