Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқдан сўнг қайта никоҳланиш жоизми?

12:17 / 03.10.2018 | Abubakir | 3912

Ассалому алайкум! Устозлар, опам турмушга чиққанига тўрт йил бўлди, лекин оилага мослашолмадими, оиласида кўп жанжаллар бўлиб туради. Опам билан поччам жанжаллашган пайтда, поччам уч талоқ сўзини кўп ишлатади. шу сабабли уч марта талоқ тушиб, уч мартта қайта никоҳ ўқитишди. Ҳозирда опамнинг уч ёшли фарзанди ҳам бор. Лекин яқинда ҳам жанжал сабаб, опам бизнинг уйимизга келдилар. Тўғри опамдан ҳам ўтиб туради. Поччам ҳам кун ора ичкилик ичади. Саволим шундан иборат: Қайтадан уч марта ўқитишган никоҳи дурустми ёки яна фарзанд кўришса ҳалол бўладими? Опамга шариатда кўрсатилган тўғри йўлни кўрсатиб ўтсангиз ёки яна жанжалда талоқ тушишининг олдини олиб ажрашганлари яхшими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда уларни қайта никоҳланишларга шаръан йўл йўқ. Иддасини ўтирсин ва бошқа одам билан турмуш қурсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat