ассалому алайкум шайх хазратлари сизга бир саволим бор иди ароқ ичиб улиб қолган одамнинг хукми қанақа булади шариатимизда мархум ни яқинлари унга қурон тиловат қилиб гунохини сураса буладими :МашаАллоҳ аввалдан ташаккур ноурин савол булса узр
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ароқ ичганидан ўлса, бўлмайди. Ичганидан кейин бошқа сабаб билан ўлса, йқилиб, машина уриб ва шунга ўхшаш нарсалар ила ўлимининг ҳақиқий сабаби иккнчи ҳолат дейилади, жанозаси ўқилади ва унга мағфират сўраб дуо қилинади.