Ассалому алайкум! Мен сизлардан 2 та сайтдан пул ишлаш жоизми йўқми билмоқчиман. 1) Бир сайтда рўйҳатдан ўтганингиз учун 6$ пул беради. Кейин ҳар куни 20 та вазифа беради. Ўша вазифаларни бажарсангиз ҳар куни пул беради бошида 0.16$дан бошланади. Ҳар куни пул ишлаганингиз учун ҳисобингиз кўпаяди ва ҳисобингизда пул қанча кўп бўлса кунлик даромад шунча кўп бўлади.(яъни кунлик даромад асосий ҳисобга боғлиқ) Бу сайтдан минимал пул ечиш 30$. 2) Яна бир сайтда ҳар куни 1 дона 10 секундли реклама кўрасиз ва ҳар куни 0.5$ ишлайсиз (1 реклама = 0.5$) бу сайтда ишлаш муддати 365 кун экан. Шу иккала сайтдан ишлаб топилган пуллар ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган сайтдан хабаримиз йўқ. Умумий қоидага кўра шариатга зид амал бўлмаса, ижара асосида ёлланма ишчи бўлиб ишлаш ва бажарган иши учун ҳақ олиш жоиз. Лекин шуни билингки, уммат учун манфаатли касб билан шуғулланганингиз дунё ва охиратингиз учун афзалдир. Валлоҳу аълам!