Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аҳли сунна вал жамоадан бошқа мазҳабда ўтган мусулмонларнинг аҳволи?

00:00 / 07.02.2012 | eski savollar | 2424
Ассалому алайкум Устоз,Қуйидаги савол билан мурожаат қилмоқчиман.Бобом 1 йил олдин 90 ёшлари атрофида оламдан о'тганлар. Бобом 2-жаҳон урушидан кейин колхозда ишлади ва о'ша вақтлари Аллоҳнинг мадади билан ё'лини топиб дин илмини о'рганди ва қишлоқда имомлик қилиб юрди.Узоқ раёнларга қатнаб Қур'они Каримни тафсирини ҳам о'рганди.О'ша о'рганиб юрган пайтлари бир оқим тарқаган экан. Бу оқим фақат Қур'онга амал қилишни тарг'иб қилган, суннатни қабул қилмаган. Намозни кунига 2 марта (бомдод ва хуфтон) 2 ракаатдан о'қишган ва намозда айтиладиган нарсаларни ҳам Қур'ондан олишган. Кейин Хурум деган қоидани тутишган я'ни ро'задан 2 ой олдин ва 2 ой кейин қуруқликдаги ҳайвонларни гуштлари ва маҳсулотларини исте'мол қилишмаган. Буни ҳам Қур'ондан олганлигини да'во қилишган. Жамаотга қо'шилмаган, масжидларга чиқиб намоз о'қсиҳмаган.Балким сиз ҳам бу оқим ҳақида эшитгандирсиз.Хуллас, бобомни илми камлигиданми билмадим валлоҳу а'лам, уша оқимни қабул қилган ва уша оқимни амали буйича амал қилиб дунёдан о'тдилар.Энди, менда савол туг'улаяпти, бобом аҳли суннада вал жамао мазҳабидан бошқа мазҳабда яшаб о'тди.Савол: 1. Мен бобомга Қур'он тиловати, садақа ва ҳакозо амалларни қилиб савобини юллсам бо'ладими? 2. Бизни ақийдамиз буйича аҳли сунна вал жамоа мазҳабидан бошқа мазҳабда яшаб, амал қилиб о'тган мусулмонларнинг охиратдаги аҳволи қандай бо'лади? Аллоҳ хоҳлаганча жазо бериб кейин жаннатга киритиладиган тоифага кирадими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Намозни икки маҳал ва икки ракатдан ўқишнинг ўзи жуда оғир иш. Бошқа гаплар ҳам шундай. Аллоҳ таолонинг Ўзи билади, дейишдан бошқа илож йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat