Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хар хил фиркалар ва бошка саволлар

00:00 / 23.10.2009 | eski savollar | 5677
Хурматли шайх хазратлари сизни бизларга бераётган илмингиз учун Аллох таолодан рахмат тилаб коламан.Саволим 1. Хужа, эшон, ва хоказо килиб фиркаларга булиш тугрими, уз фиркасидаги инсонга киз бериш ва уйланиш керак дейишади? шу тугрида батафсил маълумот каердан олсам булади.2. Устоз бир намозхон дустим айтишича пайгамбаримизга атаб укилаётган “моврут” бу биддиат экан у жон куйдуриб. “Бу динга янги нарса олиб келиниши ва пайгамбаримиз саллаллоху алайхи васаллам бунга рухсат бурмаганлар” деяпти мен унга моврутни пайгамбаримизни ёдга олиб укилади ва бу нарса жоиз булса керак, шунча корилар бехудага укимасалар керак десам у уз сузида туриб олган. Устоз йул курсатинг менга. Мендан кура хадисларни жуда яхши билган дустимга кандай маслахат берай.3. Компьютер уйинларини уйнаш жоизми?4. Устоз ман “Мукаддас ойлар ва мустажоб дуолар” китобида курдим Пайгамбаримз саллаллоху алайхи васаллам дуо килаётиб аввал “Субхана роббиал алийил ваххаб” деб кейин Алхамдулаллахи роббил аъламин вассалату вассаламу аъла саййидина мухаммадин ва аъла аълихи ва асхабихи аъжмаъийн Аузубиллахиминашшайтониррожийм Бисмиллахиррохманиррохийм деб кейин дуо килар эканлар мен хам хар доим намоздан кейин шундай килишга одатланиб колдим шу китобда тугри ёзилганми?5. Ва шу китобда тахорат дуоси бор ва уни арабчасини ёд олишга эриниб узбекча таржимасини ёдлаб олдим хамда тахоратда шу дуони айтаман куйида шу дуо:Намоз укиш учун ва тахоратсизликдан узоклашиб Аллохга якин булиш учун тахорат олмаокликка ният килдим деб кейин кул ювганда “Сувни тоза исломни нурли ва пок килган Аллохга хамду санолар булсин” Огиз чайганда “Аллохим огзимни пок килгин ва пайгамбаринг хавзи кавсар сувидан ичишни насиб эт” ва хоказо охирида чап оёк юваётиб “Роббим килган барча амалларимни савобли ва гунохларимни авф эт” дейман тугри киламанми?7. Субхи козиб вакти деганда Рамазон ойида таквимда курсатилан огиз ёпиш вакти тушуниладими ?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Булар фирқа эмас. Наслга оид гап. Бу тўғридаги маълумотни ушбу сайтдан олсангиз бўлади.2. “Моврут” дейиш жуда ҳам уят! Мавлид ҳақида “Зикр аҳлидан сўранг” силсиласида мақола чиққанига бир неча йил бўлди. Топиб ўқинг.3. - Намоздан ва фойдали ишга халақит берса, жоиз эмас.4. - Шу гап бир оз тўғри.5. Булар ривоятларда йўқ.6. Ундан олдинги вақт тушунилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat