Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аҳли сунна

11:17 / 05.02.2020 | mirkomol | 1573

Ассалому алайкум! Ҳар бир илимда мазҳаблар бўлганидек ақида илмида ҳам мазҳабларга бўлинади. Ҳозирда кўпчилик инсонлар айтишадики ашарийлик аҳли суннадан эмас деб. Фақатгина имом Абул Ҳасан Ашарийнинг ўзи аҳли суннадан, лекин ҳозирги издошлари аҳли суннадан эмас дейишади. Ҳозирги кундагаи ашарийлар ҳақиқий эмас дейишади ва ҳар бир ишлари Абул Ҳасан Ашарийга эмас Ар Розий ва ибн Фаврак ва ал Бақилланиларга тақалади деб эшитдим. Улар аҳли суннадан эмас улар бир фирқа лекин аҳли суннага энг яқин бўлган фирқа ва улар мусулмондир деб эшитдим. Ва ҳозирги кунда уламолар ижмо қилган ақидадаги аҳли сунна мазҳаблари нечта ва улар кимлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша сиз аётаётган кишилар масалани аслини ҳам тушунишмайди. Яхшиси устозимизнинг китобларини ўқиб, жавобгарликни у кишининг зиммасига қўйиб қўяверинг. Арабларда “Агар жавобгарликка тортилсак уларга ҳавола қиламиз” деган гап бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat