Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азонга қўшимча

16:27 / 23.03.2020 | Nodirbek Nishonov | 1718

Ассалому алайкум! Коронавирус сабаб эҳтиёт чораси сифатида масжидларда жамоат намозлари вақтинча чекланди. Масжидларда айтилаётган азонларнинг "ҳайя алассолаҳ" қисмини ўрнига бизда ҳам "Ассолату алоқа буютикум" деб ўзгартириб айтилиши керакми ёки одатдаги каби айтилса айби йўқми? Баъзи аҳли илмлар азоннинг охирида айтиб қўйиш керак дейишмоқда? Олдиндан раҳмат?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бунинг ўхшаши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида ҳам бўлган. “Саҳиҳул Бухорий”да келади. 

حَدَّثَنِي نَافِعٌ قَالَ: أَذَّنَ ابْنُ عُمَرَ فِي لَيْلَةٍ بَارِدَةٍ بِضَجْنَانَ، ثُمَّ قَالَ: صَلُّوا فِي رِحَالِكُمْ، فَأَخْبَرَنَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَأْمُرُ مُؤَذِّنًا يُؤَذِّنُ، ثُمَّ يَقُولُ عَلَى إِثْرِهِ: أَلَا صَلُّوا فِي الرِّحَالِ. فِي اللَّيْلَةِ الْبَارِدَةِ أَوِ الْمَطِيرَةِ فِي السَّفَرِ  

Нофеъ сўзлаб берди:
«Ибн Умар совуқ бир кечада Зажнонда* азон айтди. Кейин: «Намозни масканларингизда ўқинглар!» деди. Сўнг бизга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда совуқ ёки ёмғирли кечада муаззинга азон айтишни, кейин ортидан: «Ҳой, эшитинглар! Намозни масканларда ўқинглар!» дейишни буюрар эдилар», деб хабар қилди».
* Зажнон – Маккадан бир барид масофада жойлашган тоғнинг номи. Имом Замахшарийнинг айтишича, у билан Макка орасида йигирма беш мил масофа бор. 1 мил = 1848 метр. (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat