Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ётиб намоз ўқиш

21:28 / 21.01.2019 | Nafisa | 2672
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бундан бир ярим йилча аввал холамнинг қизи намоз ўқимас ва рўмол ўрамас эди. Аллоҳ ҳидоят қилиб алҳамдулиллаҳ ҳозир намозхон. Коллежда ўқиб юрганида бир йигит билан гаплашиб юрарди. Кейин ота-оналари улар ёш бўлишса ҳам унаштириб қўйишди. Улар мана 4 йил деганда турмуш қуришди. Бу ўтган йиллар ичида холамнинг қизи Аллоҳга итоатли, мўмина қизга айланди. Гап-сўзлардан қўрқиб Аллоҳ буйруқларига бўйсунмасада ўша йигитга турмушга чиқди. Ҳозир эса куёвнинг ҳатто онаси ва акалари ҳам уни намоз ўқишига қаршилик қилишяпти. Байрамларда уни ароқ ичишга мажбурлашяпти. У яширинча намоз ўқиб юрибди. Ба‘зан оёғини қиблага қилиб кўрпа остида ишора қилиб ўқишга ҳам мажбур бўлди. Саволим шуки, унга шундай қилиб ўқиса мумкинми? Имкон қадар қазо қилмасликка ҳаракат қиляпти. Кўрпа остида ўқиса рўмол боғлаб ўқимаса бўладими? Илтимос, унга бирор ё‘лини кўрсатинглар! Унга Аллоҳ таоло енгил қилсин! Илтимос у учун дуо қилинглар устозлар, Аллоҳ уни намозда бардавом қилсин! Аллоҳ сизлардан сизлардан рози бўлсин! Раҳмат

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўшандай қилиб ўқиган намозининг қазосини қайтадан ўқиб олсин. Мўмин-мўминалар намозини ташламай ҳар қандай ҳолатда ҳам намоз ўқишларига фаришталарни ҳаваслари келиб, ҳаққларига дуо қилишларини ва Аллоҳ фаришталарига ундайлар билан фаҳрланишини билганларида эди. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : يَقُولُ اللهُ تَعَالَى: أَنَا عِنْدَ ظَنِّ عَبْدِي بِي، وَأَنَا مَعَهُ إِذَا ذَكَرَنِي، فَإِنْ ذَكَرَنِي فِي نَفْسِهِ ذَكَرْتُهُ فِي نَفْسِي، وَإِنْ ذَكَرَنِي فِي مَلَأٍ ذَكَرْتُهُ فِي مَلَأٍ خَيْرٍ مِنْهُمْ، وَإِنْ تَقَرَّبَ إِلَيَّ بِشِبْرٍ تَقَرَّبْتُ إِلَيْهِ ذِرَاعًا، وَإِنْ تَقَرَّبَ إِلَيَّ ذِرَاعًا تَقَرَّبْتُ إِلَيْهِ بَاعًا، وَإِنْ أَتَانِي يَمْشِي أَتَيْتُهُ هَرْوَلَةً 

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло айтади: «Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман.* Мени эсласа, у билан биргаман. Агар у Мени ўзи эсласа, Мен ҳам уни Ўзим эслайман. Агар у Мени бир жамоа ичида эсласа, Мен уни улардан яхшироқ жамоа ичида эслайман. Агар у Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир зироъ яқинлашаман. Агар у Менга бир зироъ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у Менга юриб келса, Мен унга чопиб бораман». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat