Ассалому алайкум! Дуо қилган пайтда, пайғамбаримиз алайҳиссаломдан томонларидан тавсия қилинган дуоларни ва намоздан кейинги дуоларни араб тилида айтиш керакми ёки ўзбек тилида ҳам дуо қилса бўладими? Кўп дуоларни ўзбек тилида дилимдан ўтказиб маъносини англаб илтижо қилган пайтимда худдики дуо тезроқ ижобат бўладигандек туюлиб, ижобатига ишоноб ихлос билан қилгандек бўламан.
– Ва алайкум ассалом! Дуо ўқилинадиган нарса эмас, уни ўрганиб, тушуниб, Аллоҳ билан гаплашгандек қилиб айтиладиган илтижодир. Валлоҳу аълам!