Ассалому алайкум! Бир одам аввал савдосида тарозудан уриб сотган бўлса(чамаси 1-2 йил давомида), кейин илм ўрганиб бу иш катта гунохлигини билиб Аллоҳдан қўрқиб тавба қилса, хозирда халолдан касб қилиб тоат ибодатда мустаҳкам турган бўлса(тавба қилганига 2 йилча бўлди), у кишининг ўша тарозудан уриб сотганлиги кечириладими? Агар уни эгаларига қайтариш керак бўлса, у сотган эгаларини танимайди уларни топишни иложи йўқ ва у уриб қолган литр хажмини хам билмайди(у киши бензин запрафкада ишлаган). Шу холатда у кишининг хукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Кўнгли таскин топгунича уларнинг номидан садақа қилиб туриши керак. Валлоҳу аълам!