Ассалому алайкум! Мен пайғамбарлар тарихини ўқиётгандим ва бир жойига тушунмади. Шу жойини шархлаб берсангизлар, илтимос. Иброҳим алайҳиссалом билан Сора ўртасига совуқлик тушди. Жаҳл устида Сора «Ҳожарнинг уч аъзосини майиб қилгайман!» дея қасам ичди. Кунларнинг бирида Ҳожарнинг қулоғи, бурнини кесмоққа қасд қилганда Ҳожар фарёд чекади. Шунда Жаброилга фармон бўлди, у жаннатдан икки олтин исирға олиб келди. Ҳожарнинг қулоғига ўтказгандилар янада кўркамроқ бўлди. Хатна қилгандилар эрига янада севимлироқ бўлди. Авратларини хатна қилмоқлик Ҳожардан мерос бўлиб қолди. Бу ерда Ҳожарни (аёлни) хатна қилмоқлик дегани қандай?
– Ва алайкум ассалом! Бу каби гаплар Исроилиёт ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ҳақида “Ёлғон ҳам демаймиз, тасдиқ ҳам қилмаймиз” деганлар. Валлоҳу аълам!