Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китобга тарғиб

13:56 / 03.03.2022 | Faridunbey | 1054

Ассалому алайкум! Мен телеграмда китоб ўқишни интизомга айлантириш учун канал очдим. Унда ҳар кунлик вазифа бериб борилади ва ҳар ҳафтада 1 та китобни ўқиб тугатамиз (мен ҳам бирга ўқийман) Ҳар китобни тугатганда овозли чатда шу китобни муҳокамаси бўлади. Бир нечта саволларим бор. 1) буни кейинчалик курс шаклида қилиб арзонроқ бўлса ҳам пуллик қилиб , пулини рекламага сарфлаш ва қолганига совға олиб мусобақа қилиб ютганга шу совғани берса қумор бўлмайдими? ( чунки одамлар рағбатсиз бўлгани учун камчилик қизиқяпти)(ёки бронбир ҳамкор топайми , совға у томондан бўлади. 2) Одамларга телеграм гуруҳга одам қўшишларини айтсам бўладими? 3) Кўп қизиқувчилар аёллар бўляпти улар учун алоҳида канал қилсам яхшироқми (админ аёл бўлади) Бунинг барчаси одамларни китобсеварга айлантириш.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Курсда қатнашиш бепул бўлсин. Шунда улар ўртасида мусобақа уюштириб, ғолибга ҳомийнинг совғасини берсангиз бўлади.

2). Инсонларнинг шахсий аккаунтларини уларнинг рухсатисиз бирор каналларга қўшиб қўйишни жоиз деб ўйлаяпсизми?

3). Бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat