Ассалому алайкум! Сизга иккинчи марта шу савол билан мурожат килишим, чунки жавобингизга баъзи одамдар ишонишмаяпти. Бу сафар батафсил тушунтираман вазиятни. Битта қиз турмушга чиқиб 2 ой яшади, кейин эри қилган зулмига чидолмай уйига кетиб қолган, лекин эри талоқ бермаган. Кейин эри қайнотаси билан бир неча марта келиб, ярашишга харакат қилишган, чунки қиз хомиладор бўлган, лекин қиз рози бўлмаган, қилган зулмдан кейин яшолмиман деган. Орада 2-3 йил ўтди, эри хам хабар омай қўйди, кейин қиз судга ажрашишга ариза топширган, лекин ажрашиш хукми чиқмасдан туриб, бошқа бир эркак билан шаръий никох ўқитди. Қиз хам у эркак хам ўйлашганки, эри билан бирга 6 ойдан кўп яшамаяптими, хабар омаяптими, ўзи талоқ тушади, буни улага домлалар айтганмиш. Саволим шуки улар ўқитилган никох халол ва хақиқий ҳисобланадими? Шу савол билан мусуомрнлар идорасига хам мурожат қилганман, жавоблари никоҳ боғланмаган. Лекин у қиз йўқ никохим халол деб турволган, чунки никохни хазил қилиб ўқитсен хам ўтади девотти. У эркак эса нима қилишни билмаяпти, агар яшамоқчи бўлса у қиз билан бошқатдан никох ўқитиш керакми? Агар яшамоқчи бўмаса, талоқ айтиш керакми йўқми билмаяпти?
– Ва алайкум ассалом! Эри талоқ бермагунча кейинги эркакка қилинган никоҳи боғланмаган бўлади. Ишларнинг ҳаммаси зино бўлади. 6 ой эмас, балки 90 йил бирга яшамаса ҳам орага талоқ тушмайди. Ким шариатнинг ҳукмига ишонмаса биз уларни ишонишга мажбур қилмаймиз. Бемалол булғаниб юришаверсин. Валлоҳу аълам!