Ассалому алайкум! СубханАллох Устозлар мен 1 соат олдин бошқа бир имомни марузасини тинглагандим Ва телеграмда сизларни айнан шу мавзудеги фатвоийларга бу жавоб қарама қарши келди, НИКОҲДА БОШҚА ОДАМ РОЗИЛИК БЕРИБ ЮБОРСА @Саволлар_канал 8420-савол Ассалому алайкум! Бир яқин танишимнинг аёли никоҳ ўқилаётган пайтда, "Розимисиз?" деган саволга ҳаяжон сабабли, ўзи жавоб бера олмаган. Никоҳ ўқувчи киши жавобни кутиб қолгани учун, келинни ёнида турган аёл, унинг ўрнига "Ха" деган экан. Лекин, келинни нияти никоҳланиш бўлган албатта. Шу ҳолатда никоҳ ҳисобга ўтганми? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Ўтмайди. Қайтадан никоҳлатиб олиши шарт. Валлоҳу аълам! Лекин у имом Росулуллох ﷺ дан хадис келтириб айтди «Росулуллохﷺ бокира қиздан никохда розилик суралса хаё қилиб уйалади унинг розилиги сукути билан деган эканлар» шуни тушунтириб берсанглар илтимос
– Ва алайкум ассалом! У никоҳ вақтидаги сукут эмас, балки, куёв тарафидан совчи келган вақтда ота-она қизидан розилик олганда сукут қилиш назарда тутилган. Никоҳ вақтида куёв ва икки гувоҳ келиннинг розилигини эшитишлари шартдир. Никоҳ ўқиган домла ҳадисни нотўғри талқин қилган. Валлоҳу аълам!