Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

умид ва ишонч жуда ҳам кучли эди

00:00 / 29.12.2008 | eski savollar | 3258
Ҳурматли Шайҳ ҳазратлари, биродарлар!Ёшлигимда уйда жуда ҳам ко'п ноо'рин, чиройли бо'лмаган ҳолатларга гувоҳ бо'лардим, шунда ичимда жуда ҳам кучли ишонч бор эди- ҳали ҳаммаси яхши бо'либ кетади-деган! Ва о'зимни жуда ҳам кучли ҳис қилардим, масалан, о'рганишим керак бо'лган нарсаларни ҳаммасини о'ргана оламан, мен ҳали жуда катта ишларга сабаб бо'ламан деб ҳеч иккиланмай ишонардим. Борган сари(ёшим катталашган-мактабни битириш арафасида) бу ишончим аста секин ко'тарила бошлади, олдимда менга ро'баро' келиб бошлаган муаммо бо'либ ко'ринган нарсаларга нисбатан о'зимни ожиз ҳис қила бошладим.Ёшим 30га етай деб қолди, энди фарзандларимда ҳам шунга о'хшаш туйг'у борлигини билдим.Менимча бу туйг'у Аллоҳ томонидан ҳар бир инсон туг'илишида кейинги ҳаёти учун бериладиган "АВАНС" каби бир нарса бо'лса керак. Но'о'рин термин бо'лса узр.Менимча бу [у]узун орзу[/у] деб одатда танқид қилинадиган нарсага о'хшамайди. Муҳим жойи шундаки, мен о'ша кучни доим ҳис қилиб туришни истардим.Ва ҳаммасидан ҳам муҳими, ҳозир мен мас'ул бо'лган фарзандим кабиларда ҳам шу нарса бор деб о'йлаганим учун, уларга шундай бир шароит дейизми, муҳит деймизми, ... керакли нарсаларни ҳато қилиб қо'ймасдан систематик тарзда уларнинг эхтиёжларига жавоб беришни истардим. Мусулмонлар тариҳида го'даклар,ёш болалар, о'смирлар билан ишлаш , уларни руҳиятига эхтиёт бо'либ муносабатда бо'лиш.. фикрлаш даражасини о'стириш...физиологияси... ва ҳоказолар борасида олиб борилган ишлар ҳақида билиш жуда ҳам керак. Мен бу ерда [у]систематик[/у] со'зига алоҳида ург'у бермоқчи эдим. шу масала мени жуда ҳам ко'п қийнайди.Агар шу масалада бирор аниқ ко'рсатмалар бо'лса жуда ҳам ҳурсанд бо'лардим.Биламан, бу жуда ҳам катта мавзу, лекин, мен мана шу мавзуни энг муҳим мавзу бо'лиши истардим.Роббимизнинг энг мукаррам яратиг'и - о'зининг инсон сифатида нималарга қодир эканлигини билиши учун ҳам бу нарса керак бо'лса керак!!? Жавобларингиз учун аввалдан Ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

БОЛА ТАРБИЯСИНИНГ БОШЛАНИШИБола ота-онаси ҳузуридаги омонат бўлиб, унинг қалби покиза гавҳардир. У ҳар қандай нақшни қабул қилаверади. Агар яхшиликка ўргатилса, ўшандай ўсади. Унинг савобига ота-онаси ва мураббийси шерик бўладилар. Агар ёмонликка ўргатилса, ўшандай ўсади. Унинг гуноҳи валийсига бўлади. Валий уни сақлаши, таълим-тарбия бермоғи лозим. Унга яхши ахлоқларни ўргатсин. Уни ёмон болалардан сақласин. Неъматларга қизиқишга одатлантирмасин. Уни зебу зийнатга ружуъ қўйишга қизиқтирмасин. Токим катта бўлганда зебу зийнат ортидан юриб умрини зое қилмасин.Ота-она болани кичиклигидан, умрининг аввалги кунларидан эҳтиёкорлик билан кузатиб бориши керак. Уни фақатгина диндор ва ҳалол ейдиган аёлга эмиздирсин. Ҳаромдан ҳосил бўлган сутда барака бўлмайди.Болада пайдо бўладиган сифатларнинг аввалгиси таомга ўчлик бўлади. Шунинг учун ота-она унга овқатланиш одобларини таълим берсин. Баъзи вақтларда фақат нон ейишга одатлантирсин. Токи нонга бошқа нарсани қўшиб емоқни лозим деган хаёлга бормасин. Ота-она боласига кўп овқат ейишни ёмонлигини сингдиради. Кўп таом емоқ ҳайвонлар иши эканини тушунтиради.Ўғил болаларга оқ рангли кийимлар кийиш яхши экани, рангдор ва ипак кийимлар аёлларга хослиги тушунтирилади. Болани сернеъмат ҳаёт кечиришга одатланган болаларга қўшмаслик керак бўлади.Вақти келганда мактабга бериб, Қуръон, ҳадис ва яхшиларнинг қиссаларини таълим бериш бошланади. Шу тариқа унинг қалбига аҳли солиҳларнинг муҳаббати солинади. Ишқнинг зикри бор шеърларнинг ёдлашига йўл қўйилмайди.Боладан яхши хулқ ва мақтовга сазовор иш содир бўлса, уни тақдирлаш ва хурсанд бўладиган нарса ила мукофотлаш ҳамда одамлар ҳузурида мақташ лозим. Баъзи ҳолатларда мазкур ишларга хилоф нарсани содир қилса, ўзини билмаганга солиб, унинг айбини ошкор қилмаслик керак. Агар ўша номаъқул нарсани яна қайтадан қилса, ҳеч кимга билдирмай жазолаш ва одамлар билиб қолса уят қилишларини уқтирган яхши. Аммо жазо кўпайтириб юборилмасин. Чунки бу нарса боланинг бетини қотириб қўяди. Кейин уялмай ҳар нарсани қилишга одатланиб қолади. Ота боласи ҳузурида ўз ҳайбатини сақлаб туриши керак.Она боласини отаси ила огоҳлантириб турсин.. Кундузи ва бевақт ухлашга болани одатлантирмаслик керак. Бунда у дангасаликка ўрганиб қолади. Кечаси ухлашни ман қилмайди. Аммо ётар жойи юмшоқ қилинмайди.Бола ётоқ, кийим ва таомда дағалликка одатлансин.Бола дангаса бўлиб қолмаслиги учун пиёда юриш, кўп ҳаракат қилиш ва бандантарбияга одатлансин.Бола ота-онасининг бойлиги, таоми ва кийими ила тенгдошлари олдида фахрланишга одатланмасин.Бола ўзи билан бирга яшайдиганлар нисбатан тавозули бўлишга ва уларни ҳурматлашга одатланиши лозим.Боланинг ўзига ўхшаган болаларнинг нарсасини тортиб олишига йўл қўйилмайди. Унга бировнинг нарсасини олиш пасткашлик экани уқдирилади. Болага тилло ва кумушга муҳаббат қўйиш ёмонлигини тушунтириш лозим.Болага ўтирган жойида туфурмаслик, бурун тозаламаслик, бировнинг олдида эснамаслик, бир оёғининг устига иккинчисини қўймаслик ва кўп гапирмаслик кабилар таълим берилади.Болага камгап бўлиш, бошқаларнинг гапини диққат билан тинглаш, ўзидан катталарни ҳурмат қилиш, улар келганда ўрнидан туриб кутиб олиш ва одоб билан ўтириш каби нарсалар ўргатилади.Болани уят сўзларни гапиришдан ва уят сўзларни гапирадиганларга қўшилишдан ман қилинади. Зотан, болани муҳофаза қилиш, уни ёмон улфатлардан сақлашдан иборатдир.Мактабдан қайтиб келганидан кейин болага чиройли ўйинлар ўйнашга шароит яратиб бериш керак. Бу ила у ўқишдаги чарчоғини ёзади. Бола ота-онасига ва устозига итоат қилишга одатланиши жуда ҳам зарур.Бола етти ёшга етганида намоз ўқишга буюрилади. Ўрганиши учун таҳоратсиз юрмасликка одатлантирилади. Уни ёлғон ва хиёнатга яқин келмасликка одатлантирилади. Ўсмирлик чоғи яқинлашганида ундан ўша пайтда керакли бўладиган нарсалар талаб қилинади…Ҳар бир мураббий билиб олиши лозим нарсалардан бири болани ёшлигидан солиҳ бўлиб ўсишига аҳамият бериш кераклигидир. Агар бу иш амалга ошса яхшилик боланинг қалбида собит бўлиб қолади.Бунда ўтган салафи солиҳларимиздан ўрнак бўладиган тажрибалар кўп қолган. Саҳл ибн Абдуллоҳ қуйидагиларни айтади: «Чамаси уч ёшли бола эдим. Кечаси уйғониб тоғам Муҳаммад ибн Сиворнинг намоз ўқишига назар солиб турар эдим. Бир куни тоғам менга: «Сени яратган Аллоҳни зикр қиласанми?» деди.«Уни қандай зикр қиламан?» дедим.«Тилингни қимирлатмасдан, қалбингда уч марта, «Аллоҳ мен билан, Аллоҳ менга назар солиб турибди, Аллоҳ менинг гувоҳим» дегин», деди.Мен у сўзлари бир неча кеча айтдим ва тоғамга хабарини бердим. У менга: «Энди уларни ҳар кеча ўн бир мартадан айт», деди.Мен уни ҳам қилдим. Бир муддатдан сўнг қалбимда унинг ҳаловатини сездим. Бир муддат ўтгандан кейин тоғам менга: «Мен сенга ўргатган нарсани ёдалб олгинда, то қабрга киргунингча уни давом қил», деди.Мен у ишни йиллар давомида узликсиз қилиб юрдим. Уларнинг ҳаловотини ичимда топдим. Сўнгра тоғам менга: «Эй Саҳл! Аллоҳ у билан бирга бўлган, унга назар солиб турган ва унинг устидан гувоҳ бўлган одам, У зотга осий бўладими? Маъсиятдан ҳазир бўл!» деди.Кейин мактабга бориб, олти-етти ёшимда Қуръонни ёд олдим. Сўнг нафл рўзани кўп тутадиган бўлдим. Ейдиган таомим арпа нони бўлди. Ундан кейин кечаларни бедор бўлиб, ибодатла ўтказадиган бўлдим». Саҳл ибн Абдуллоҳдан келтирилган бу қисса боланинг тарбиясига, хусусан, руҳий тарбиясига кичиклигидан аҳамият бериш унинг яхши одам бўлиб етишишида қанчалар муҳим эканини яққол кўрсатиб турибди.

Топ рейтинг www.uz Openstat