- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ҳам, кейинги даврларда ҳам бу ҳолат бўлмаган. Бу аянчли ҳолат сиз мулоҳаза қилиганингиздек, ота-оналар ҳаромхўр бўлиб, ароқ ичиб, наша чекиб, зино қиладиган бўлганларидан кейин тарқалмоқда. Сизга ва дўстларингизга қилаётган мурувватларингиз учун Аллоҳ таоло савоблар ато қилади. Бу ишни давом эттиринглар. Бошқалар ҳам сизларга қўшилсин.