Ассалому алайкум! Мен бир муддат аввалроқ муддатли тўлов эвазига ноутбук сотиб олганман. Узиб-узиб тўлаш ҳисобига сотувчи таннархидан юқорироқ нарх белгилаб берган ва шу белгиланган нархни тўлаб сотиб олганман. Яна озроқ вақт ўтгандан кейин эса, бир танишим ўзининг электрон ҳисобидан фойдаланган ҳолатда менга Зоодмалл иловасидан бўлиб тўлаш эвазига телефон сотиб олиб берган. Мен белгиланган вақт 6 ой бўлмасдан 3 ойда танишимга пулни ўтқазиб турдим ва тўлов тўлиқ узилди. Лекин тўловни вақтида тўлай олмаганимда пеня тўлашим кераклиги ҳақида огоҳлантириш бор эди. Қилаётган ишларим нотўгри эканлгини қанчадир даражада ўзим ҳам билганман, лекин зарурат юзасидан шу ишни қилганман. Ҳозир кредит, пеня, фоизли тўловлардан умуман фойдаланмайман ва буни яхши тушунаман. Саволим шундан иборатки, сотиб олган ноутбук ва телфонимни ишлатиб юришим жоизми? Агар жоиз бўлмаса уларни сотиб пулини ўзимга ишлатишим жоизми? ёки умуман ўзи ҳам пули ҳам менга ҳаромми?
– Ва алайкум ассалом! Тўлов кечикканида пеня тўлаш шарти билан савдо қилган бўлсангиз бу шартномангиз фосид бўлган. Фосид шартномани бузишингиз, яъни харидор товарни, сотувчи эса пулни қайтариб бериши вожиб. Агар бу имконсиз бўлса, ундан фойдаланишингиз жоиз. Фосид байга қўл ургани учун икки томон ҳам гуноҳкор бўлиб, истиғфор ва тавба шарт. Валлоҳу аълам!