Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар ёки қиз болани мушк-анбар ишлатиши

21:06 / 31 март | Abdulaziz Rakhmonov | 570

Ассалому алайкум! Аёллар ёки қизларни кўчага атир сепиб ёки пардоз қилиб чиқиши ҳаром эканлигини биламиз. Мушк-анбар ҳам шундайми билишимча у ҳам хушбўйлик таратади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мушк анбар ҳам ўшандан. Жамоат жойларида аёлларнинг хушбўйлиги ҳидсиз бўлиши керак. 

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا اسْتَعْطَرَتِ الْمَرْأَةُ فَمَرَّتْ عَلَى الْقَوْمِ لِيَجِدُوا رِيحَهَا فَهِيَ كَذَا وَكَذَا، قَالَ قَوْلًا شَدِيدًا. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ  

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон аёл киши атир сепиб, унинг ҳидини билдириш учун бир қавмнинг олдидан ўтса, у бундоқ-бундоқдир», деб қаттиқ гап айтдилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилган.
Шарҳ: Бошқа бир ривоятда «ўша аёл зониядир», дейилган. Чунки хушбўй нарса ила бегона эркакларнинг эътиборини қасддан жалб қиладиган, кўнгилларининг суст кетишига сабаб бўладиган аёл яхши аёл бўлмайди. Бу нарсага аёл-қизларимиз алоҳида эътибор бермоқлари лозим.
Исломда аёл кишининг ўткир ҳидли хушбўй нарсаларни ўзига суртиб олиб, бегона эркакларнинг шаҳватини қўзитишлари ўта маданиятсизлик ҳисобланади. Маданиятли муслима бундай вазиятда ҳиди кучсиз хушбўйларини ишлатади. Бу ҳақда ҳам юқорида баҳс юритганмиз. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat