Ассалому алайкум! Мен ёшлигимдан яқин ўртоғим билан дўстман. Хозирда хаммамизни оиламиз фарзандларимиз бор (Аллоҳга шукур). Бироқ ўртоғим диндан йироқ, кўп айтишимга қарамасдан вақти келганда хаммаси бўлади дейди. Камига хозирги кунда эри чет давлатда бўлган оилали аёл билан яқин муносабатда. Саволим, мен ўртоғим билан буткул алоқаларни узсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўзганинг аёли билан зино қилиш ўта жирканч гуноҳ. Бу ишга қўл урганларга охиратда аламли азоб борлиги ҳадисларда айтилган. Сиз дўстингизни бундай залолат ботқоғида қолдириб кетманг. Уни тўғри йўлга даъват қилинг. Бўшашманг. Бугун гапингизга қулоқ солмаётган бўлса, бир кун келиб албатта сўзларингиз унга таъсир қилади.
حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، حَدَّثَنَا يَعْقُوبُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ مُحَمَّدِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبْدِ الْقَارِيُّ، عَنْ أَبِي حَازِمٍ قَالَ: أَخْبَرَنِي سَهْلٌ رَضِي اللهُ عَنْهُ - يَعْنِي ابْنَ سَعْدٍ - قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَوْمَ خَيْبَرَ: «لَأُعْطِيَنَّ الرَّايَةَ غَدًا رَجُلًا يُفْتَحُ عَلَى يَدَيْهِ، يُحِبُّ اللهَ وَرَسُولَهُ، وَيُحِبُّهُ اللهُ وَرَسُولُهُ». فَبَاتَ النَّاسُ لَيْلَتَهُمْ أَيُّهُمْ يُعْطَى، فَغَدَوْا كُلُّهُمْ يَرْجُوهُ، فَقَالَ: «أَيْنَ عَلِيٌّ؟» فَقِيلَ: يَشْتَكِي عَيْنَيْهِ، فَبَصَقَ فِي عَيْنَيْهِ وَدَعَا لَهُ، فَبَرَأَ كَأَنْ لَمْ يَكُنْ بِهِ وَجَعٌ، فَأَعْطَاهُ، فَقَالَ: أُقَاتِلُهُمْ حَتَّى يَكُونُوا مِثْلَنَا؟ فَقَالَ: «انْفُذْ عَلَى رِسْلِكَ حَتَّى تَنْزِلَ بِسَاحَتِهِمْ، ثُمَّ ادْعُهُمْ إِلَى الْإِسْلَامِ، وَأَخْبِرْهُمْ بِمَا يَجِبُ عَلَيْهِمْ، فَوَاللهِ لَأَنْ يَهْدِيَ اللهُ بِكَ رَجُلًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ أَنْ يَكُونَ لَكَ حُمْرُ النَّعَمِ
Саҳл розияллоҳу анҳу, яъни Ибн Саъд шундай хабар қилади:
«Хайбар куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эртага туғни қўлида фатҳга эришиладиган, Аллоҳ ва Унинг Расулини яхши кўрадиган, Аллоҳ ва Унинг Расули ҳам яхши кўрадиган кишига бераман», дедилар. Одамлар тунларини «У кимга бериларкин?» деб ўтказишди. Эртасига ҳар бирлари ўшани умид қилиб келишди. У зот: «Алий қани?» дедилар. «Унинг кўзи оғрияпти», дейишди. У зот унинг икки кўзига туфлаб қўйиб, ҳаққига дуо қилдилар. У ҳеч қандай оғриқ бўлмагандай тузалиб қолди. (Туғни) унга бердилар. У: «Биздек бўлмагунларича уларга қарши жанг қиламанми?» деди. У зот: «Ерларига тушгунингча ораларига оҳиста бор. Кейин уларни Исломга чақир ва зиммаларига нималар вожиб бўлишини хабар қил. Аллоҳга қасамки, сен туфайли Аллоҳ бир кишини ҳидоят қилиши сен учун қизил туяларинг бўлганидан яхшидир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!