Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ароқ сотадиган озиқ-овқат дўкони ижараси

21:39 / 23 февраль | Abdulloh | 990

Ассалому алайкум! Менинг отам ўтган йили бандаликни бажо келтирдилар. Хаётлик вақтларида бир бинони давлатдан сотиб олиб, хусусий қилиб олган эдилар. Шу бинонинг бир қисмига дорихона қилган эдилар. Бинонинг қолган қисмини озиқ–овқат дўконига ижарага берган эдилар. Мен маблағдан қийналганим туфайли менга хар ой озиқ-овкат дўконининг ижара пулидан бир қисмини ажратиб бериб турардилар. Отам вафотларидан сўнг мен у ерга бориб кўрсам, озиқ-овқат дўконида ароқ хам сотиб келинган экан. Шу пайтгача олган пулларим халолми? Мен онамларга «Она бу дўконни ижарадан чиқариб юборайлик, бу қилган ишлиги нотўғри" десам, "Отанг ижара пулини 2019-2020-йилларга келишиб қўйганлар» дедилар. Мен у пулдан олсам халол бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ароқдан бошқасининг пули ҳалол. Сиз қаердан бўлса ҳам менга ҳалол пул топиб бер, ароқнинг пулини олмайман деб айтинг. Тезда дўконнинг ижарасини тўхтатингда, ижара пулини отриқчасини қайтариб беринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat