Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қизларни турмушга чиқиш ёши

16:45 / 02.04.2020 | Quvnoq_Qizcha | 17417

Ассалому алайкум! Қизларни турмушга чиқиш ёши хақида динимизда нима дейилган? Ёшим 22да, аммо хеч кимга кўнглим исимаяпти. Оила қуриб фарзандли бўлишни истайман, аммо чўчияпман нимадандир.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуйидаги шартлар аёлларга ҳам тегишли. Тўғри баъзи эркакларга хос бўлсада қолганлари аёлларга ҳам тегишли.  Кишиларнинг турли ҳолатларига қараб, никоҳда бўлишлари ҳукми ҳам турлича бўлади.
1. Фарз-вожиб.
Агар бир инсон никоҳли бўлмаса, зинога боришига ишониб етса ва никоҳга кетадиган сарф-харажатга эга бўлгач, никоҳдаги шеригига зулм қилмасдан, ҳаққини адо этишига ишонса, бундай одамга никоҳ фарз-вожиб бўлади. Чунки мусулмон кишининг ўз иффатини сақлаши, ҳаром ишдан тийилиши вожибдир.
Ислом шариатида «вожиб нарсани адо этиш учун керак бўлган нарсани қилиш ҳам вожибдир» деган қоида бор. Бу ерда ана шу қоидага амал қилинади.
Киши ўз иффатини сақлаши, ҳаром ишга бормаслиги вожиб. Ўша вожибни қилиш учун никоҳ – уйланиш лозим. Демак, у одам учун уйланиш – оила қуриш вожиб бўлади.
2. Ҳаром.
Агар бир инсон никоҳланиб, ўзининг никоҳидаги шеригига зулм қилиши ва зарар етказишига ишониб етса, бундай одам учун оила қуриш ҳаром бўлади.
Бу ҳолатда Ислом шариатининг «ҳаромга олиб борувчи нарса ҳам ҳаромдир» деган қоидаси ишга тушади. Бировга зулм қилиш, зарар етказиш – ҳаром. Ўша зулм ва зарардан иборат ҳаром иш никоҳ туфайли содир бўлиши аниқ бўлганлиги учун, бу ҳолатда унга олиб борадиган йўл – никоҳ ҳам ҳаром бўлади.
3. Макруҳ.
Агар бир инсон никоҳланса, ўзининг никоҳдаги шериги – жуфти ҳалолига нисбатан зулм ва зарар келишидан қўрқса, аммо тўлиқ ишонмаса, бундай одам учун никоҳ макруҳдир.
4. Суннати муаккада.
Мўътадил инсон учун, зинодан қўрқмайдиган, оила қурса, жуфти ҳалолига зулм қилишдан, зарар етказишдан ҳам қўрқмайдиган киши учун оила қуриш суннати муаккададир.
Оят ва ҳадисларнинг кўпчилигида баён этилган, ҳукми айтилган ҳолат кишилар орасида оммавий суратда учрайдиган мана шу ҳолатдир.
Никоҳнинг, оилали бўлишнинг суннати муаккада эканига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйланганлари ва никоҳда бардавом бўлганлари, саҳобаи киромлар ва кейинги авлодларнинг уни маҳкам ушлаганлари далилдир. Ҳанафийлар: «Бу суннати муаккада вожибга тенг», дейдилар.
Ким бу ишни қилмаса, тарки суннат қилган ҳисобланади.
5. Мубоҳ.
Уйланишга рағбат қилдирувчи нарсалар ҳам, ундан ман қилувчи нарсалар ҳам бўлмаган ҳолда никоҳ мубоҳ бўлади.
Ушбу зикр қилинган нарсалардан никоҳ – оила қуриш динимиз тарғиб қилган ибодат эканини билиб олдик. Эрдир, аёлдир – ҳар бир мусулмон оила қуришдек масъулиятли ишдан четда тура олмайди. Аммо, бу ишга киришишдан олдин ҳар бир инсон оила нима эканини, у нима учун ва қайси асосда қурилишини яхши билиб олмоғи керак.
Ислом таълимотлари бўйича, оила қуйидаги асос ва мақсадларда қурилади:
1. Оила Аллоҳ таолонинг розилигини топиш, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари, исломий одоблар билан ўзини зийнатлаш учун қурилади. Бу одоб ва ахлоқлар оиладан ташқарида бўлиши мумкин эмас. Мисол учун, меҳрибонлик, ҳалимлик, адолат ва ўзаро ёрдамни олиб кўрайлик. Аслида, оила олиймақом ахлоқ намуналарининг намоён бўлиши, мустаҳкамланиши учун асосий макон эмасми? Агар оила бўлмаса, бу нарсаларга кўнгилдагидек эришиб бўладими? Бошқа одоб ва ахлоқларни ҳам шунга таққослаш мумкин. Аллоҳ таолонинг оятига амал қилиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига эргашиб оила қурмоқдаман, деб ният қилган одам ҳақиқий ибодатни адо этган бўлади.
2. Оилавий ҳаётдан, эр‑хотинлик алоқасидан шарафли мақсадлар кўзда тутилиши керак. Оилага эру хотинга улуғ ва шарафли масъулиятларни юкловчи гўзал бир ҳайъат деб қараш лозим.
Эру хотин ўша масъулиятларни адо этиш учун ҳимматларини олий қилиб, осонлик ва қийинчилик, кенглик ва торлик вақтларида ҳам ўзаро ҳамкорлик қилишлари керак. Ўз оилаларини мустаҳкам қилиб, олийжаноб фарзандлар етиштириб, уммат учун, ватан учун фойдалар келтиришга ҳаракат қилишлари керак. Бу эса, ўз навбатида ҳар ким ўзига юклатилган вазифаларни иймон асосида, виждонан адо этишини тақозо қилади.
3. Эру хотин орасидаги оилавий алоқа муҳаббат, тақдирлаш, ўзаро тушуниш асосида бўлиши керак.
Никоҳ алоқаси руҳий отифа – кўнгил алоқасидир. Бу алоқа абадий ва бардавом алоқадир. Шунинг учун ҳам бу алоқа муҳаббат, раҳм-шафқат асосида бўлиши лозим. Ҳар бир одам ана шу маъноларни ўзига сингдириб олган ҳолдагина оила қуришга ҳаракат бошлаши керак. (“Бахтиёр оила" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat