Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қандай ҳолатда ажрашиш шарт бўлади?

03:10 / 18.05.2023 | Javlonbek Masharipov | 1082

Ассалому алайкум! Турмушимизга 1,5 бўлди. 6 ойлик боламиз бор. Тошкентда ижарада турганимиз сабаб аёлим талаб қилган кўп нарсаларга пул етказишим қийин эди. Келишилган маҳрни ҳам ҳали беролмадим. Қийинчилик келган пайти аёлини эрини тушуниши ва руҳий томондан қўллаб қувватлаши керак деб ўйлайман. Лекин аёлимда буни кўрмадим. Охирги пайт кўп уршётгандик. Итоат қилмай, мендан кўп нарсаларни талаб қилишни бошлади. Ажрашишга сабабларимиз кўпайиб кетди. Кўп ёмон гаплар гапирди. Бир марта талоғини ҳам олди. Мен ҳар сафар ўзим кечириб сўраб, болам учун ҳам бирга яшайлик дейман, ҳеч қачон оч қолишман. Усти бут, ейишга овқати, ётишга уйи бўлган. Лекин мендан норози ажрашишни хоҳлаяпти. Мен йўқ деб келётгандик. Энди инжиқликлари тўйдирворди. Сабаблари кўп, узун ҳикоя. Лекин қанчалик кўп урунсам ҳам фойдасиз. Мен ажрасмаслик учун сабаб айтинг илтимос ёки ажрашишим керакми? Биламан барибир ажрашинг демайсизлар. Қандай ҳолатда эр аёлидан ажрашиши керак, шарт бўлади? Шуни билмоқчиман. Охирги нуқтаси қайси?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёл иффатини сақламаса, фарзларни бажаришдан бош тортса ва эр уни тўғри йўлга солишга кўзи етмаса ажрашса бўлади. Аммо ҳар қандай вазиятда ҳам оилани сақлаб қолиш чораларини қидириш керак.
 Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол - талоқдир», дедилар». Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat