Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Болага қасам ичиш

16:47 / 03.04.2020 | Хуршед Мусоев | 2246

Ассалому алайкум! Янгам болаларини ўртага қўйиб қасам ичиб пул топиб беришимни илтимос қилди. Мен топиб бердим. 4ойдан бери пулни бермаяпти. Пул берган одам пулни бер дейияпти. Янгамга нима дейиш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ азза ва жалладан бошқа нарса билан қасам ичиш ҳам гуноҳи кабира ҳисобланади. Масалан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам,фаришталар, Каъба, осмон, сув, ҳаёт, омонат, жон, бош ва шу каби нарсалар билан қасам ичиш мумкин эмас.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сизларни оталарингиз билан қасам ичишдан қайтаради. Кимки қасам ичмоқчи бўлса, Аллоҳ номи билан қасам ичсин ёки жим бўлсин», деган (Бухорий, Муслим ривояти).
Бошқа бир саҳиҳ ҳадисда эса: «Бас, кимки қасам ичмоқчи бўлса, фақат Аллоҳ номи билан қасам ичсин ёки сукут сақласин», дейилган.
Абдураҳмон ибн Самура розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тоғутлар билан ҳам, ота-боболарингиз билан ҳам қасам ичманглар», дедилар» (Муслим ривояти).
Тоғутлар – шайтон ва бут-санамлар.
Бурайда розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимда-ким омонат билан қасам ичса, у биздан эмас», дедилар» (Абу Довуд ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки қасам ичиб: «Мен Исломдан бегонаман», деса ва у агар ёлғон гапирган бўлса ҳам,рост гапирган бўлса ҳам, айтганидекдир. Агар гапи рост бўлса, у Исломга сира саломат ҳолида қайтмайди», дедилар (Абу Довуд, Насоий ривояти).
Ибн Умар розияллоҳу анҳу бир кишининг: «Каъбага қасамки», деганини эшитиб қолиб: «Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам ичма. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Аллоҳдан бошқанинг номи билан қасам ичса, куфр ёки ширк келтирибди», деганларини эшитганман», дедилар.
Айрим уламолар мазкур ҳадисдаги: «Куфр ёкиширк келтирибди» жумласини муболаға деб тафсир қилишган. Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Риёнинг озгинаси ҳам ширкдир» ҳадиси шарифларига монанддир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимкиқасам ичиб туриб: «Лот ва Уззога қасамки» деб юборса, у дарҳол: «Ла илаҳа иллаллоҳ» десин», деганлар. (Бухорий, Муслим ривояти).
Айрим саҳобалар Исломга энди кирган вақтларида, тиллари ўрганиб қолгани учун шундай қасам ичиб юборар эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ўзлари билмаган ҳолда айтиб юборган сўзларига каффорат бўлиши учун дарҳол: «Ла илаҳа иллалоҳ», дейишни буюрар эдилар. Тафвиқ Аллоҳдан. Валлоҳу аълам!

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Топ рейтинг www.uz Openstat