Ассалому алайкум! Жинсий яқинликдан сўнг дархол бавл қилиб сўнг ғусл қиламан. Лекин эртаси куни яна матода сарғиш нарса келганини кўраман. Яни уйғонишим билан эмас ўрнимдан туриб харакатланганимдан сўнг келади. Бу холатда хам ғусл вожиб бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Аёлнинг ичидан эркакнинг манийси чиқиши қайта ғуслни вожиб қилмайди. Эркак кишида эса яқинликдан кейин бавл қилмасдан ғусл қилса ва кейин маний келса қайта ғусл қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!