Ассалому алайкум! Ўлганларга атаб дуо қилиниши, Қуръон тиловатини ёки эҳсон савобини бағишлаш мумкин эканлигини билар эдим, лекин бугун муҳтарам ҳазратимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (Аллоҳ раҳматига олган бўлсин уларни)нинг Сунний Ақийдалар китобида : "Абу Ҳанифа ва Аҳмад Ибн Ҳанбал ва жумҳур (кўпчилик) "Баданий ибодат савоби ўлганга етади", деганлар", дейилган жумлани ўқидим. Бунда рўза, намоз сингарилар ҳам ёзилган экан. Ўтган ота - оналар учун рўза тутиш, намозларини ўқишлик мумкинми демак? Агар нотўғри тушунган бўлсам узр сўрайман!
– Ва алайкум ассалом! Нафл намоз ўқиб савобини бағишлаш мумкин. Валлоҳу аълам!