Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳдан ўзгага қасам ичиш

09:46 / 07.08.2021 | Umed Abdusalimov | 1330

Ассалому алайкум! Аллоҳдан ўзгага қасам ичиш ширкми? Бу билан инсон диндан чиқадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Улар баъзи кишиларнинг исмларини муборак, улуғ деб эътиқод қилишар, уларнинг исми билан ёлғондан қасам ичганнинг молу дунёсига ва аҳлига нуқсон етади, деб ўйлар эдилар. Шунинг учун бу ишни қилишмас ва талашиб қолган одамлардан ўшаларнинг исмлари ила қасам ичишни талаб қилишарди. Бас, бу ишдан ман қилиндилар.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَنْ حَلَفَ بِغَيْرِ اللهِ فَقَدْ أَشْرَكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ  

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳдан бошқа ила қасам ичса, батаҳқиқ, ширк келтирибди», дедилар».
Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat