Ваалайкум ассалом! Аслида Ибн Таймия раҳматуллоҳи алайҳдан олдин ҳеч ким ақийдани уч асосга бўлмаган. У киши талқин қилишда янгилик пайдо қилган. Бу каби ишлар у кишидан жуда кўп содир бўлган. У кишигача Аллоҳга жиҳат исбот қилиш деган ақийда ҳам бўлган эмас. Аксинча Ақийдатут Таҳовийя ва уммат тан олган бошқа ақийдавий китобларда Аллоҳ таоло олти жиҳатдан покдир дейилган. Сиз бу китобни ўқимай қўяверинг. Валлоҳу аълам!