Ассаламу алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беҳисоб ҳамду шукрлар бўлсинки, китобларингиз диск ҳолда ҳам чиқадиган бўлибди. Бизга анча енгиллик бўлди, Алҳамдулиллаҳ. Савол шундан иборат: "Тафсири Ҳилол" 29 пора, дискининг орқа қисмида "Муаллиф рухсатисиз нусха кўчиришнинг барча турлари, иқтибос олиш ва сотиш шаръан ҳаром, қонунан ман этилади" - деб ёзилган ва яна "Ушбу компакт-диск фақат уй шароитида тинглаш учун лицензияланган. Ҳар қандай усулда нусха кўчириш, тарқатиш ва эшиттириш қатъиян тақиқланади" - деб ёзилган. Хусусан "Тафсири Ҳилол" 29 пора дискида. Мен чет элда талабаман, Алҳамдулиллаҳ. Ҳар доим ҳам уйда ўтириб бу дискларни эшитишга иложим йўқ, кўпинча йўлда бўламан, асосан МП-плаер деб номланувчи жиҳозда эшитишга иложим бор. "Ҳар қандай усулда нусха кўчириш дейилган" - дисклариз мр3 форматда экан, МР3 плаерга кўчириш ва унда эшитиш иложиси бор инша Аллаҳ. Ўзим учун ўша мр3 плаерга кўчириб йўлда эшитиб юрсам бўладими?
Иккинчи савол, дискни мен сотиб олганман, компьютерда эшитаман, лекин бу ерда сизнинг китобларингизда ва шу дискларда бошқаларни ҳам муҳтожи бор. Асосан "Иймон" китобида. Мисол учун, ўша китоб диск ҳолда ҳам бор, мен сотиб олдим, Алҳамдулиллаҳ. Ўша дискни ичидаги файлларни ўзимни компьютеримга кўчириб олиб, дискни ўзини танишимга ҳадя қилсам бўладими? Ёки бу ҳаром иш бўладими ўзимга ёзиб қолдирганим учун? Катта раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин, Джаҳонгир
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтаётган ёзувлар уларни ишлаб чиқарган муассасанинг мулки, рухсатни ўшалардан сўранг.