Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бефарзанд одам дуо қилиб турса бўладими? Шифоркорга кўриниш шарт эмасми?

00:00 / 25.01.2007 | eski savollar | 6567

Ассалому алайкум устоз, аввалги саволимга вақт ажратиб жавоб ёзганингиз учун раҳмат. Бу саволим бефарзанд оилалар ҳақида эди. Яъни, фарзандсиз оила аъзолари фарзанд сўраш дуоларини ўқишлари кифоями ёки бирор мутахассисга мурожаат қилишлари ҳам керакми? Баъзан дуо қилиш кифоя дейишади. Эр-хотин мутахассисга мурожаат қилишга уяламиз, турмуш ўртоғим мен соғман деб докторга боришга ор қилади. Айтсам жаҳллари чиқиб урушиб берадилар. Нима қилишни маслаҳат берасиз. Ахир Аллоҳ таоло бекорга яратиш нуқсонидан пок Зот, бу илмларни бекорчиликка инсонларга бермаганку, фойдаланишимиз керакмикан деб ҳам ўйлайман. Балки турмуш ўртоғимга шу хусусдаги ҳадислар бўлса кўрсатсам кўнгиллари юмшармикан?!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Албатта, бундай ҳолларда мутахассисларга кўрсатиш керак. Дуо қилиш ўз йўлига. Аммо табибларга кўрсатиш ман қилинган эмас. Одам ўзига соғлом кўриниши мумкин. Аммо аслида муолажага муҳтож ҳам бўлиши мумкин. Айниқса фарзанд кўриш масаласида. Имом Аҳмад, Имом Термизий, Имом Насаий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа, Имом ал-Ҳоким ва Имом Ибн Ҳиббонлар Усома ибн Шарик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Даволанинглар, Аллоҳ қайси бир дардни берган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам бергандир», деганлар. Имом Бухорий ва Имом Ибн Можалар ривоят қилган ҳадисда эса: «Аллоҳ қай бир дардни нозил қилган бўлса, унинг давосини ҳам нозил қилгандир», дейилган. Ушбу таълимотлар ҳар бир мусулмонга ўз соғлиги учун ҳаракат қилиш вазифасини юклайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган бўлса, албатта, унинг шифосини ҳам туширгандир», дедилар». 
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. 
Муслимнинг лафзи: «Ҳар бир дарднинг давоси бордир. Қачон даво дардни топса Аллоҳ азза ва жалланинг изни ила тузаладир».
Шарҳ: Пағамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифлари бутун жаҳон тиббиётининг чексиз равишда ривожланишининг асосидир. Бунда табибларга ҳеч тиним билмай турли дардларга даво излаш даъвати мужассам бўлгандир. Бу ҳадиси шариф нафақат табибларга, балки, беморларга ҳам катта умид бахш этадиган манба бўлган. Беморлар ҳам Аллоҳнинг Расулини гапларидан руҳланиб ўз дардларига даво излашда тиним билмаганлар. Дунё тарихида биринчи марта мусулмонлар дардларни тузаладиган, тузалмайдиган турларга ажратишдан воз кечиб, ҳамма дардларни тузаладиган деб эълон қилганлар. Уламоларимиз барча табиблар давоси йўқ деб қарор қилган дардга ҳам даво излаш кераклигига ушбу ҳадиси шарифни далил қилиб келтирганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat