Ассалому алайкум!САВОЛ: Устоз қуйидаги ривоятни ўқиб қолдик:Аъмаш Молик бин Ал-Ҳорисдан, у Абдурроҳман бин Язиддан ривоят қилиб дедики: "Абдуллоҳ бин Масъуд айтдики: "Витр намози кундузининг витри шом намозидек уч ракъатдир. Байҳақий айтдики: "Бу сўз Ибн Масъуддан саҳиҳдир. Заиф киши бу сўзни Аъмашдан марфуъ қилди". Шунингдек Доруқутний айтдики: "Бу сўзни марфуъ қилиш (яъни Росулуллоҳга нисбат бериш) саҳиҳ бўлмайди".Дорақутнийнинг сўзларига кўра бу ҳадис саҳиҳ эмас. Юқоридаги ривоят Байҳақийдан бошқа ровийлар томонидан саҳиҳ йўл билан ривоят қилинганми?