- Абдулазиз ибн Журайж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Оишадан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима ила Витр ўқишларини сўрадик. У киши:«Биринчи ракъатда «Саббиҳисма Роббика»ни, иккинчи ракъатда «Қул йаайюҳал каафируун»ни, учинчи ракъатда «Қул қуваллоҳу аҳад» ва «Муъаввазатайни»ни ўқир эдилар», – деди». «Сунан» эгалари ривоят қилишган.Бошқа ривоятларда учинчи ракъатда фақат «Қул қуваллоҳу аҳад»нигина ўқишлари айтилган.Ушбу ҳадисдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўпинча уч ракъат Витр ўқиганлари очиқ-ойдин билинмоқда.Юқоридаги ҳадисни ҳанафий мазҳаби уламолари амал учун қабул қилмаганлар.