Ассалому алайкум! Мен араб ҳарфи ва тажвидидан деярли хабарим йўқ, сураларни ҳам араб ҳарфида эмас рус ҳарфида ёдлаганман, Аллоҳни кечирсин. Хозирда мусофир юртлардаман, ўзбекистонга қайтсам ўрганмоқчиман. Саволим шуки мен намозни ўз вақтида бошламаганман, ҳозирда қазо намозларимни ўқиб борябман. Лекин қазо намозларимни араб ҳарфини ўрганганимдан кейин ўқиганим мақулми ёки давом эттаверайми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирча давом этаверинг. Ўзбекистонга қайтгунча кутишингиз шарт эмас. Инетернетда араб алифбосини ўргатадиган илова ва дарслар жуда кўп. Бир кунда 15-20 дақиқа ажратсангиз бўлди. Валлоҳу аълам!