Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёш болалар ўйинчоқлари

16:48 / 07.05.2016 | Otabek | 4051

Ассалому алайкум! 4 фарзандларим бор. Уйимизда ўйинчоқлар кўп, шуларни орасида кўзи бор ўйинчоқлар ҳам бор. Ҳадисдан билишимизча кўз ва тирик жонзотлар сурати бор жойга фаришталар кирмас экан. Шу борада ўйинчоқлар ҳукм қандай? Намоз ва ибодатларимиз қабул бўлиши учун қандай қилиш керак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Улар ҳам ҳадисдаги ҳукмнинг остига киради. Намозхоннинг кийимида, саждагоҳида ва орқа ҳамда остидан бошқа тарафларида ҳайвон сурати бўлиши макруҳдир. Бу ҳолатларда намознинг макруҳ бўлиши суратга чўқинадиганларнинг ибодатига ўхшаб қолишидандир. Шунинг учун ҳам сурат хорланадиган жойда, намозхоннинг оёғи остида ва ўтирадиган жойида бўлса, макруҳ эмас. Намозхоннинг орқасидаги суратнинг ҳам зарари йўқ. Жумлада «ҳайвон сурати» дейилишидан жонсиз нарсаларнинг сурати бўлса, зарар қилмаслиги англашилади.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat