Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлим туфайли мен гунохкор бoлмайманми?

21:30 / 12.04.2020 | Mardon Karimov | 2640

Ассалому алайкум! Алҳамдулиллах мен ибодатдаман ёшим 31да 2 нафар фарзандимиз бор. Аёлим ва уйдагиларим келишмовчиликлари сабабли мана 2йилдан буён ота онамдан алохида бошқа уйимизда яшаябмиз. Уйимда хар куни жанжал аёлим халиям уйимдагиларни очиқдан-ойдин тинмсиз хақоратлайди. Ётоғимни алоҳида қилиб кўрдим, секин уриб кўрдим, яхши гап билан тушунтриб хам кўрдим фойдаси бўлмаябди. Арзимаган гапниям учини онам, укаларимга тақаб уруш, фарзандларимниям менинг ота онамникига олиб бормайсиз улар хақли эмас деб шуниям уришга айлантирган. Хақни танитишга харакат қилсам сен хам 5махал намоз ўқи десам “бориб келган борми у тарафга” деган гап билан шарт кесади. Тўйимиздан кейин билсам бу эрни беҳурмат қилиш, итоат қилмаслик оилавий ан-ана экан. Онамни хақоратлашлари жондан ўтириб юборди. Ажрашсам фарзандларимнинг уволи, умри, тарбияси, охирати учун мен(ота) жавобгар бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “У ёққа биров бориб келибдими” деган гап халқимиз орасида бор. Бу куфр, чунки бу охиратга ишонмаслик белгисидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърож чиқдилар, у зотга жаннат ва дўзах ҳаммаси кўрсатилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир ҳадислар билан жаннат ва дўзах хабарларини бердилар. У хабарларни инкор қилиш куфр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat