Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пенсия

13:10 / 13.04.2020 | Olimjon | 1909

Ассалому алайкум устозлар! Мен ҳозирда 22 ёшдаман (йил ҳисобида) тахминан 12 йиллар олдин дадам қурилишда ишлар эдилар ва иш жойларида йиқилиб умуртқалари синиб кетди. Юра олмай қолган эдилар. Бизга эса бошқа жойдан келадиган пул ёки ёрдам бера оладиган одам йўқ эди. Шунинг учун ойимга битта қариндошимиз ўзининг фермерлигиданми ёки танишларининг фермерлигиданми стаж тўғрилаб берди. Ногиронлик пенсия(ўша вақтда адашмасам 21000 сўм)ларини оладиган бўлдилар. Вилоятдаги қариндошларимнинг уйларига бориб ўқидик. Тошкентга бобом (дадамнинг тоғалари) уйларини яшаб туриш учун берганларидан кейин (7-синфлигимда, акам 9-синф эдилар) қайтиб келдик. Юқори синфларга ўтганимизда акам билан ўқиб ишлайдиган бўлдик. Акамнинг ўқиш пулларини яна бошқа катта тўловларни бобом қилиб берардилар. Ҳозир акам Кореага ўқишга кетганлар, бирга бизнес бошлаганмиз. Даромади жуда ҳам зўр(карантинда тўхтаган). Ҳозирги оладиган пенсиялари 700-800 минг сўм атрофида. Шу оладиган пенсиялари биз учун ҳалол бўлганми ва ҳозир ҳалол бўляптими? Агар халол бўлмаса ҳам мен гапирганим билан гапимга қулоқ солишмайди. Нима қилишимиз керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биз билганимиз ноҳақдан пенсия олинган экан. Олиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat