Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўл зиноси

17:26 / 14.10.2021 | Sanjar | 2809

Ассалому алайкум! Ёшим 23да намозни шу йил бошладим алхамдулиллах қўл зиносини қилиб қўяпман ғусл тахорат қилиб нафл намоз ўқиб шу қиган ишимга тавба қиламан лекин яна шу одатимни қилиб қўяпман чидай олмасдан уйланишга шароитим йўқ рўза тутсам очликдан қийналиб илм ололмаяпман маслахат берин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ишга муккасидан кетган охири уйланганларида аёлига яқинлик қилишга заиф бўлиб, аёли хиёнат йўлига ўтишганлар ҳам бор. Аллоҳдан ҳаё қилинг. Шу амал борасида саҳиҳ санадлар билан бир кафан ўғрисининг воқеъаси китобларимизда зикр қилинган. Кафан ўғриси бўлиб, кейинчалик қаттиқ тавба қилиб бир янги кўмилган маййитни кафанини ўғирламоқчи бўлиб қабрини очганида маййитнинг қабрда йўқлигини кўрган экан. Шунда муҳаддисларнинг катталаридан бир кишининг олдига бориб воқеъани айтганида у зот : “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Ким Лут алайҳиссаломнинг қавмининг амалини қиладиган бўлса, Аллоҳ таоло унинг жасадини(қабрида қолдирмай) ўша қавмга азоб берилган жойга кўчиртириб олиб бориб қўяди ва қиёмат куни уларнинг сафида тирилтирилади” деган ҳадисларини эшитганман” деган. Кейин суриштириб билса, ўша ўлган одам ҳақиқатда ўша ишни қилар экан. Шунингдек сиз айтган амал тўғрисида ҳам қаттиқ ваъид келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қўлига никоҳланувчи киши лаънатлангандир” деганлар. Бу каби лаънатланганлар ҳам қиёмат куни лаънатланганларнинг қаторида бирга туришлари мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat