1. Қассобга теккан қон ҳам афв қилинади. Нажосатга теккан пашанинг асари ҳам, эшак ва сигирнинг тезаги ҳам. Кўчада сачрайдиган лой ҳам, агар нажосат аниқ бўлмаса, афв қилинади. 2. Мазкур товуқларнинг тухуми тоза бўлади. Ҳайвон нопок нарсани егани билан нопокка айланиб қолмайди. Мазкур товуқларни сўйганда, аввал уч кун боғлаб, нажосатга яқинлаштирмай туриб сўйилади.