Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёсин сураси тиловати

00:00 / 28.02.2012 | eski savollar | 11415
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари. Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Ҳазрат форум.ислом.уз да Ёсин сураси тиловати ҳақида мавзу бор. Мавзуга кўра, ҳар ҳафта Жумъадан Жумъагача иштирокчилар имконлари борича ушбу сурани тиловат қилишади. Рамазон ойи сўнггигача энг кўп тиловат қилган киши Қуръони Карим китоби билан мукофотланади. Бир неча киши ушбу мавзуда иштирок этиб турган эди. Аммо баъзилар "Қуръонни маълум бир сурасини алоҳида тиловат қилиш нотўғри, бу туркларнинг одати " деб чиқди. Баъзилар "Бу диндаги янгилик, у залолатга сабаб бўлади" дейишди. Изоҳ сифатида шуни айтиб ўтсам: мавзу очишда Ёсин сурасини бошқа суралардан афзал кўрсатиш асло кўзда тутилмаган. Ва бундай эътиқодда ҳам эмасмиз. Ҳазрат, илтимос сиз бизга тўғри йўлни кўрсатсангиз. Ёсин сурасини кўпроқ тиловат қилишга чорлайдиган мавзу тўғрими ёки нотўғрими? Жавобингиз учун раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мавзу тўғри. Ҳадисларда бу суранинг фазли байён қилинган. Бу сураи шарифанинг фазли ҳақида кўпгина ҳадислар ривоят қилинган. Уларнинг аксариятида «Йаасийн» сураси Қуръоннинг қалби экани таъкидланган. Шунинг учун «Қуръон қалби» сурага иккинчи ном бўлиб қолган.Имом ал-Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби «Йаасийн»дир. Мен унинг умматимдан ҳар бир инсоннинг қалбида бўлишини истардим», деганлар.Имом Молик ва имом ибн Ҳиббон Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Йаасийн»ни кечаси Аллоҳнинг розилиги талабида ўқиса, уни мағфират қилади», деганлар.Имом Аҳмад, имом Абу Довуд, имом Насаий, имом ибн Можа ва Имом ал-Ҳоким Маъқал ибн Ясар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йаасийн» Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади. Уни ўликларингизга ўқинглар», деганлар.Мазкур ҳадиси шарифлар ва шунга ўхшаш бошқа ҳадисларга амал қилароқ, мусулмонлар ичида бу сураи каримани ёдлаш, уни доимо ўқиб юриш кенг одат тусига кирган. Агар бу амалга суранинг маъноларини англаб етиш ва тадаббур қилиш ҳам қўшилса, айни мурод ҳосил бўлар эди. Зеро, «Йаасийн»ни ўқишга бунчалар тарғиб қилувчи ҳадислар бекорга келмаган. Юқорида айтилган мулоҳазаларга риоя қилган ҳолда бу ишни қилиш дуруст. Кейин яна бошқа сураларга ҳам ўтилса бўлади. Мисол учун жума кунлари “Каҳф” сурасини ўқиш. Шунингдек, “Воқеъа” сураси ва бошқалар.

Топ рейтинг www.uz Openstat