Ассалому алайкум! Нисо сурасининг 137-оятида "Ким иймонидан кейин куфр келтирган кейин иймонга келиб яна куфрга кетган ва куфрда зиёда бўлганларни Аллоҳ кечирмайди ва хидоят қилмайди" дейилган. Шундай холга тушиб қолган инсон кечирилмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Ўлмасдан олдин тавба қилиб қолса ин шаа Аллоҳ тавбаси қабул бўлади деб умид қилинади. Валлоҳу аълам!