Ваалайкум ассалом! Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларини айтиб беринг.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اذْكُرُوا مَحَاسِنَ مَوْتَاكُمْ وَكُفُّوا عَنْ مَسَاوِيهِمْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўлганларингизнинг яхшиликларини зикр қилинглар. Уларнинг ёмонликларидан тийилинг¬лар», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф олдин келган ҳадислардаги маъноларни таъкидлаш билан бирга, икки иш¬ни — ўлганларнинг фақат яхшиликларини зикр қилиш билан ёмонликларини мутлақо зикр қилмасликни жамлаб келмоқда.
Афсуски, мусулмонлар ичида ҳам бошқа милатлардан таъсирланиб, ўлганлар ҳақида ёмонликларни зикр қилиш, уларни турли йўллар билан ҳақоратлаш жуда кенг тарқалган. Ушбу ҳадисларга амал қилиб, бу ношаръий ишга барҳам бериш лозим. Ўлган мусулмонларнинг фақат яхшиликларини зикр қилиб, баъзи бир камчиликлари бўлса, улар ҳақида гапиришдан тийилиш лозим. Валлоҳу аълам!