Ассалому алайкум! Жамоат билан тасбеҳ намозини ўқиётганда имом иккинчи ракъатдан кейин ташаҳҳудга ўтирмай, саждаи саҳв қилиш кераклигини ҳам унутиб қўйганда, орқасидаги жамоат унга саждаи саҳв қилишларини эслатиши мумкинми? Яъни ташаҳҳуд ўкиб бўладиган вақтдан кейин ""Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ" дейиш жоизми? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Аввало тасбеҳ намози жамоат билан ўқилмайди, лекин жамоат билан ўқилган намозларда имом адашса унга луқма бериш жоиз. Валлоҳу аълам.