Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қизларнинг ҳаётида ота онанинг ўрни

15:18 / 18.04.2020 | Nuriniso | 2149

Ассалому алайкум! Яқинда акам билан опам ўрталарида қизиқ тортишув юзага келди. Акам қиз бола ҳаётида турмуш ўртоқ биринчи ўринда туради, опам эса ота онам деб туриб олдилар. Бу тортишув ҳаммамизни қаттиқ ранжитти. Ва шу орада менинг онам ҳам ранжиб қолдилар. Мен эса ачиғим чиқди. Мен ҳали турмушга чиқмаганман. Мен динимиз ҳақида гап кетса Аллоҳ билгувчидир деб гапиришингизни кўп кузатганман. Акам эса қаттиян мен шундай дедим бўлди деб туриб олди. Орамизда зиддият юзага келди. Зеро онажоним буни биладилар аммо оталари оламдан ўтгани учун уларни эслаб кўз ёш тўкдилар. Акам эса ота-она иккинчи ўринда деб туриб олдилар. Менинг келгуси ҳаётимда шундай зиддият юзага келишини ҳоҳламаганим учун сизга мурожат қиляпман. Турмуш ўртоқни рози қилиш фарзлигини эштганман(зеро Аллаҳ билгувчидир), лекин ота онага ҳам хизматимиз, меҳримиз ва ҳимматимиз керакку.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қиз бола турмушга чиққач у учун эр эр мақомида бўлади. Ота-она ўзининг ўрнида туради. Албатта бу ота-онадан воз кечиш керак, уларни хизматини қилмаслик керак дегани эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat