Ассалому алайкум! Мен биринчи оилам вафот этгандан кейин бошқа бир аёлга уйландим. Биринчи аёлимдан бир ӯғил икки қизим бор. Улар бирин кетин балоғатга етишяпти алҳамдулиллоҳ. Мени биринчи оиламдан бӯлган ӯғлимга хозирги аёлимни опа-сингиллари маҳрам бӯлишадими?
2). Қизларимга аёлимни акасичи яъни фарзандларимни ӯгай тоғаларичи?
– Ва алайкум ассалом! 1). Маҳрам бўлмайди.
2). Маҳрам бўлмайди. Ҳато уларни бир-бирларига никоҳлари ҳам ҳалол. Ўғлингизга аёлингизни опа-сингилини никоҳлаб берсангиз ҳалол бўлади. Шунинг учун улар бир бир бирларига номаҳрамдир. Валлоҳу аълам!