Ассалому алайкум! Фарзанд улғайиб оилали бўлгандан сўнг ушбу фарзандни топган даромадини ота олиб қўйишга хақли бўладими?
– Ва алайкум ассалом! “Ҳадис ва Ҳаёт” китобида қуйидагича келган:
جَاءَ رَجْلٌ إِلَى النَّبِيِّ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ لِي مَالًا وَوَلَدًا وَإِنَّ وَالِدِي يَحْتَاجُ مَالِي، فَقَالَ: أَنْتَ وَمَالُكَ لِوَالِدِكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ
«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менинг молим, болам бор ва шу билан бирга, отамнинг молимга эҳтиёжи бор», деди. У зот:
«Сен ҳам, молинг ҳам отангникидир», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилганлар.
Шарҳ: Шу икки ривоятдан уламоларимиз «Ота-онанинг нафақаси бола учун вожибдир», деган ҳукмни олганлар.
Имом Шофеъий «муҳтож» сўзини эътиборга олиб, «агар муҳтож бўлсалар», деган шартни қўшганлар.
Аммо жумҳури уламолар «Муҳтож бўлсалар ҳам, бўлмасалар ҳам, барибир. Чунки бола касб бўлганидан кейин муҳтож бўлиши шарт эмас», деганлар. Валлоҳу аълам!