Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дажжол ва Софий ибн Сайёд

09:42 / 23.04.2020 | Abbos | 3377

Ассалому алайкум! Дажжол ва Софий ибн сайёд Бир марузада дажжол ҳақида эшиттим. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўша даврда яшайдиган 12 яшарли яҳудий Софий ибн Сайёдни дажжол деб гумон қилар экан. Бир куни Умар р.а билан яҳудийлар ерларига ва ҳурмозорларига ўтишади. Умар р.а шундай дейди:Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳурмолар орқасида биридан иккинчисига югуриб ўтиб тўхтарди, гўё нимадандир қорқиб ёки эҳтиёткорлик мақсадида. Охири Софий ибн Сайёд ухлаб ётган хурмо олдига етти. Ундан ҳар хил ғулдураш, овозлар чиқарарди. Олдига етиб бориб Софийни диққат билан эшитди. Уни дажжолми ёки у эмас. Шу пайт Софийни онаси уйдан чиқиб қолиб уни уйғотиб юборади. Агар уни онаси уйғотиб юбормаганида уни кимлигини билишини айтиб беришликка яқин келганди. Кейин у билан суҳбатлашишади. Охиридаги бир саволида пайғамбаримиз алайҳиссалом унга эй Софий мен ичимда бир сўзни яширдим биласанми деди. Софий ўйланиб туриб аддух, аддух деяётганда Расулуллоҳ алайҳиссалом кескин овозини ўчир, ҳаддингдан ошма деди. Умар р.д анҳу бу кескин жавобни эшитиб нимани ўйладандиз Расулуллоҳ дегандан. Мен духон(тутун) сўзни яширгандим. Пайғамбаримизни қалбидаги сўзни ярми тушунганда Расулуллоҳ унга овозини очир, ҳаддингни бил деб юборди. Бу воқеалардан кейин Умар р.а қасам ичиб Софий ибн Сайёдни дажжол деб айтса одамларга пайғамбаримизни олдида, пайғамбаримиз индамасди. Пайғамбаримиздан кейин дажжолни сифатлари унда пайдо бўлди. Кўзи қийшайди, авлоди қуриди. Уммавийлар ҳалифалиги даврида ҳарро жангида Софий ибн Сайёд ҳам қатнашди ва машу урушда уни олигиниям, тиригиниям йўқотиб қўйишди. Шундан бери йўқ. Бу айтганларим саҳиҳми. ? Юқорида ҳадис саҳиҳ бўлса аслини тақдим этаоласизларми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадис саҳиҳ. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لِابْنِ صَائِدٍ: قَدْ خَبَأْتُ لَكَ خَبِيئًا فَمَا هُوَ؟ قَالَ: الدُّخُّ، قَالَ: اخْسَأْ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالْإِمَامُ أَحْمَدُ 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ибн Соидга:
«Мен сендан бир нарсани беркитиб қўйганман. У нима?» дедилар.
«Ад-дух...», деди.
«Жим бўл!» дедилар».
Бухорий ва Аҳмадлар ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бошқа бир ривоятда Ибн Соиднинг ўрнига Ибн Сайёд деб айтилган. У пайғамбарлик даъвосини қилган бир нобакор эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қалбларида бир гапни беркитиб туриб, ундан сўрадилар ва у «Ад-Духон» (яъни қиёматдаги тутун) демоқчи бўлиб, гап бошлаган эди «Жим бўл!» дея жеркиб бердилар. Араб тилида биз «Жим бўл!» деб таржима қилган ибора «Ихсаъ» шаклида ишлатилади. Аслида бу ибора итни жеркиш учун ишлатилади. Бироқ бу сўзни ёқимсиз гапни гапираётган беодобларни жеркиш учун ҳам ишлатиш одат бўлиб қолган. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat