Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўғирлик

19:52 / 11.02.2022 | Shohjahon | 845

Ассалому алайкум! 1 йил олдин озиқ-овқат дўконида дўстим билан ишлар эдик. У пайтда динимиз ҳақида умуман тушунчага эмас эдик. Ҳозир Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ бизга ибодатларда қоим бўлишни ва гуноҳлардан чекланишимизни осон қилди. Ишимиз пайтида ҳар хил кичик-кичик мевалар(майда мандарин, эскирган банан, эскирган олма каби) яширинча тарзда истеъмол қилардик. Ҳозир эса бу қилган ишимиз катта гуноҳ эканлигини тушуниб етиб, айбимизни ювмоқчимиз. Лекин дўкон эгаси олдига боришга уяляпмиз. Саволим шуки, у ерда ишлайдиган яқин бир танишимиз бор(аёл киши). Ўғирлаган нарсамизни ҳаққини ортиғи билан тўлаб, Узримизни ўша аёл орқали етказсак бўладими? Дўкон эгаси бизни кечиришини умид қиляпмиз, сабаби биз қайтармоқчи бўлган пулга дўкон эгасининг эҳтиёжи йўқ(таҳминан йигирма минг сўм атрофида). Буни ортиғи билан қайтармоқчимиз(гумонимиз ғолиб бўлиши учун). Пулни ўша аёл орқали бериб, узримизни етқазишини сўрашимиз тўғрими? Дўкон эгаси бизни кечиришидан умидимиз катта(сабаби юқоридагидек...).


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шундай қилсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat