Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёмон хаёллар билан кофир бўладими

08:56 / 23.04.2020 | Doston | 2552

Ассалому алайкум! Мени бир нарса ўйлантириб ваҳимага тууширди. Яқин кунларда дилим бошқа тилим бошқа бўб қолдм, ундан ҳам қўрқинчлиси ҳаёлимга ҳар ҳил куфр фикрлару шунга ўхшаш шайтоний ҳаёллар келиб мени тинч қўймаябди. Аллоҳга шукурки карантин бошлангандан бери 5 маҳал намозимни қолдирмасдан ўқиябман. Аввалари ҳам ўқир эдим аммо ўқишим сабаб тўлиқ адо эта олмаётган эдим. Мана шундай ўю-ҳаёллар туфайли куфр бўладими? Инсон шу фикрлари билан гуноҳкор бўладими? Аллоҳ асрасинку аммо куфрга чиққан бўлса унда қандай йўл тутмоғимиз керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Булар ҳаммаси шайтондан. У сизни яна аввалги бенамоз ҳолингизга тушириш ҳаракатида. Сиз таслим бўлманг, васваса келганида “Роббиғфир варҳам ва анта хойрурроҳимийн”ни кўп айтинг. Хаёллар билан кофир бўлиб қолмайди. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: جَاءَ نَاسٌ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَسَأَلُوهُ: إِنَّا نَجِدُ فِي أَنْفُسِنَا مَا يَتَعَاظَمُ أَحَدُنَا أَنْ يَتَكَلَّمَ بِهِ، قَالَ: وَقَدْ وَجَدْتُمُوهُ؟» قَالُوا: نَعَمْ، قَالَ: «ذَاكَ صَرِيحُ الْإِيْمَانِ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир неча киши келиб, у зотга: «Кўнглимизга шундай нарсалар келадики, буларни айтишни жуда оғир (гуноҳ) деб биламиз», дейишди. У зот: «Ростдан ҳам шундай бўляптими?» дедилар. «Ҳа», дейишди. У зот: «Ана ўша айни иймондир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Муслим"). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat